Ҳиндистоннинг 2032 йилги ёзги Олимпиада ўйинларига даъвогарлиги Томас Бахни ажаблантирди
Бугун, 21 апрель куни Ҳиндистон Олимпия ассоциацияси раҳбари Нариндер Батра мамлакат 2032 йилда бўлиб ўтилиши кутиладиган ёзги олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун курашиш ниятида эканлигини маълум қилди.
«Биз 2026 йилги ёшлар, 2030 йилги Осиё ва 2032 йилги катталар ўртасидаги олимпия ўйинларини ўтказиш учун сўров юборишни режалаштиряпмиз. Албатта, буларни қўлга киритиш ёки киритмаслик, бизга қоронғу, аммо биз ҳам катта мусобақаларда иштирок этишни хоҳлаймиз», — дея Батранинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Inside The Times.
Мазкур хабар МОҚ раҳбари Томас Бахнинг ҳайратига сабаб бўлган. Чунки у ҳали 2032 йилги мусобақалар мезбонлиги учун курашишни эрта дея ҳисоблаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter