Ҳасанбой ва Элнур муддатидан аввал, Бектемир очколар ҳисобида ғалаба қозонди

Тошкентда айни дақиқаларда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилганди.
Иқболжон Холдоровнинг нокаутли ғалабасидан кейин яна бир нечта жанг бўлиб ўтди.
Жумладан, ҳамюртимиз Элнур Абдураимов (8-0, 7КО) филиппинлик Жон Гемино (22-13-2, 12КО)га қарши рингга кўтарилди ва рақибини муддатидан аввал нокаут билан мағлубиятга учратди. Бу Элнурнинг проф рингдаги саккизинчи ғалабаси бўлди.
Навбатдаги жангда Бектемир Мелиқўзиев (8-1, 6КО) россиялик Сергей Екимов (18-4, 9КО)га қарши рингга кўтарилди ва тўлиқ давом этган тўқнашувда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.
Ҳасанбой Дўсматов (4-0, 4КО) ва Хосе Ривас (18-13-4, 10КО) иштирокидаги жанг ҳам муддатидан олдин тугади. Унда Ҳасанбой техник нокаут билан устун келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter