Ҳамзат Чимаев ва Нейт Диас ўртасидаги жанг бекор қилинди, аммо...
Жаҳоннинг энг кучли аралаш яккакураш ташкилоти раҳбари Дана Уайт оқшомнинг асосий жанги бекор бўлиш арафасида уни бошқа усул билан сақлаб қолди.
Нейт Диазга қарши жанги олдидан белгиланган вазн меъёрини ҳар икки уринишда ҳам бажара олмаган Ҳамзат Чимаевга карднинг бошқа бир жуфтлигидаги рақиб берилди.
Диаз деярли 4 кг (3.8 кг) ортиқча вазн қайд этган Чимаев билан жанг қилишни истамади. Қоидага кўра, бу ҳолатда жанг бекор қилиниши, рақиб гонорарининг маълум қисми компенсация тарзида Диазга берилиши керак эди.
Дана Уайт эса масаланинг ечимини топди. Яъни, у жуфтликларни алмаштириб қўйди: Ҳамзат Чимаев – Кевин Холланд ва Нейт Диаз – Тони Фергюссон.
Энди оқшомнинг марказий жанги мақоми Нейт Диаз ва Тони Фергюсон ўртасидаги қарама-қаршиликда бўлади. Иккала жанг ҳам беш раунд этиб белгиланди.
Дарвоқе, Тони Фергюсоннинг рақиби Ли Жиглианг эса энди Даниэль Родригесга қарши октагонга чиқадиган бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter