Ҳакамни тепиб, ҳақорат қилган футболчи умрбод спортдан четлатилди
Сурия футбол ассоциацияси (SFA) мамлакат терма жамоасининг собиқ сардори ва «Aл-Жаиш» клуби ҳимоячиси Aҳмад ал-Солиҳни ўйин вақтида ҳакамга ҳужум қилгани учун бир умрга футболдан четлатди.
Бу ҳақда Sportbox хабар бермоқда.
3 март куни Сурия чемпионати доирасидаги «Aл-Ватба» билан ўйинда ал-Солиҳ қизил карточка кўрсатгани учун ҳакамга ҳужум қилган. Футболчи ҳакамни тепиб, унга тупурган ва ҳақорат қилган.
Футболчи Сурия терма жамоаси сафида 54 та ўйин ўтказиб, иккита гол урган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter