Ҳакамни тепган «Нефтчи» футболчиси озодликка чиқарилди
Футбол бўйича Ўзбекистон Про Лигасининг 2019/20 йилги мавсуми 20-туридан ўрин олган «Нефтчи» — «Турон» учрашувида ҳакамни тепган «Нефтчи» футболчиси Жамшид Тўрақулов озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Фарғона клуби матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жамшид Тўрақулов билан биргаликда Фарғона клубининг бошқа бир футболчиси Достон Тошматов ҳам 19 февраль, жума куни суд залидан озодликка чиқарилган.
«Фарғонанинг «Нефтчи» клуби футболчилари Жамшид Тўрақулов ҳамда Достонбек Тошматовлар 1 декабрдан буён ҳибсда эди.
Про лига доирасидаги «Нефтчи» — «Турон» учрашувидан кейинги тўполондан сўнг мухлислар ва футболчилар ҳакамга ташланишганди. Шундан кейин бир қатор мухлислар ва «Нефтчи» вакиллари Жамшид Тўрақулов ва Достонбек Тошматов ҳибсга олинганди. Бугун уларнинг барчаси озодликка чиқарилди», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter