Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Нефтчи» стадионида ҳакам калтакланди

«Нефтчи» стадионида ҳакам калтакланди

Фото: Tribuna.uz

Про лигада мавсумнинг сўнгги ўйинида Фарғона дербиси — «Нефтчи» ҳамда «Турон» ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда кичик ҳисобда ғалаба қозонган Яйпан клуби ўз тарихида биринчи марта Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтган баҳсда Асилбек Қаюмовнинг 81-дақиқада киритган голи «Турон»га муҳим ғалабани келтирди. Ушбу ғалабадан кейин яйпанликлар очколари сонини 38тага етказиб, «Нефтчи»дан бир очкога ўтиб кетди ва 1-ўринни эгаллаб Суперлигага йўлланма олди.

Учрашув якунида стадионда жанжал юзага келди. «Нефтчи» футболчилари мағлубият аламини ҳакамдан олишди. Футболчиларга қўшилиб клуб мухлислари ҳам стадионга тушиб келиб ҳакамни калтаклашди.

Катта эҳтимол билан «Нефтчи» клуби ва унинг футболчилари ЎФА ҳамда ПФЛ томонидан жиддий жазога тортилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг