Ҳабиб UFCдан кетишини эълон қилди — энди ким «биринчи»?
Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозонган Ҳабиб Нурмагомедов UFCдан кетишини, бу ўзининг сўнгги жанги эканини эълон қилганди. Нурмагомедов 29 жангнинг барчасида ғалаба қозонган.
Ушбу жангдан сўнг унинг рақиби Жастин Гэтжи «MMA Junkie»га интервью берди.
«У мени йиқитиб олишга уринишини билардим, шунинг учун масофа сақлашга ҳаракат қилдим. Тан олишим керак, партерда ишлашни яхшиламасам бўлмайди. Менга қўлда жанг қилиш кўпроқ ёқади, аммо ғалаба учун ҳар жиҳатдан тайёр бўлиш керак», — деди у.
Америкалик жангчи Ҳабибнинг кетишига ҳам муносабат билдирди:
«Ҳабиб кетиши билан мен биринчига айланаман. Порье ва Макгрегор январда жанг қилади, бироқ бу жанг расман эълон қилинмаган. Агар Конор камар учун қайтишни истаса мен тайёрман. Агар бошқасига беришса, майли, шундай бўлса қолсин. Мен жангга доим шайман, бу менинг ишим, ҳаётим», — дея сўзларига якун ясади Гэтжи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter