Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AIBA президенти Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди

AIBA президенти Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Шу йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтганди.

Конгрессда ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов AIBA президентлик сайловида иштирок этган ва якунда ғалаба қозониб, ташкилот раҳбарига айланганди. Раҳимов бу борада қозоғистонлик Серик Конакбаевни ортда қолдирди.

Бугун ҳамюртимиз AIBA президенти сифатида юртимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов хамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов Москвада бўлиб ўтган AIBA Конгрессида ҳам бевосита иштирок этганди.

Ғофур Раҳимов 2022 йилгача AIBA президенти сифатида фаолият олиб боради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг