Германиялик 17 ёшли велопойгачини машина босиб кетди
Германиялик велопойгачи Ян Ридманн ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Cycling Weekly» хабар берган.
Порталнинг маълум қилишича, ҳодиса 1 август куни содир бўлган. Нюрнберг яқинида машғулот вақтида Ридманн машина остида қолиб кетган. Спортчи вертолётда шифохонага етказилган. Лекин кўп ўтмай ҳаётдан кўз юмган. Пойгачининг ўлимига бош жароҳати сабаб бўлгани айтилмоқда. У эндигина 17 ёшга тўлганди.
Ридманн «Team Auto Eder Bayern» (U19) жамоасининг аъзоси ҳисобланган. Раҳбарият ва спортчилар пойгачининг оиласига чуқур ҳамдардлик билдиришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter