Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия U-17 терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди

Германия U-17 терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлди

Индонезияда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Финалда Германия ўсмирлар ва Франция U-17 терма жамоаси ўртасида кечган ўйиннинг асосий вақтида жанговар дуранг қайд этилди. «Лотерея»да эса омад немисларга кулиб боқди ва улар бу тоифада илк бор жаҳон чемпионига айланишди.

Эслатиб ўтамиз, 3-ўрин учун кечган баҳсда Мали Аргентинани йирик ҳисобда енгган (3:0). Ўзбекистон U17 эса чоракфиналгача етиб келиб, Францияга мағлуб бўлганди (0:1).

U17 ЖЧ. Финал
Германия U-17 — Франция U-17 2:2
Голлар: Браннер (29), Дарвих (51) — Буабре (53), Амугу (85).

Пеналтилар серияси — 4:3.
2 декабр. Суракарта. «Манаҳан»

Германия U-17 – Ҳейде, Одогу, Йелч, Ҳенниг (Ҳервет, 88), Дарвих (Кабар, 73), Ялчинкая (Рамсак, 67), Ҳарчуи, Oсаве, Морейра, Браннер, Морстедт.

Франция U-17 – Cангуи, Аргни, Тити, Мепийу, Санда, Сади, Буабре (Диалло, 90+4), Силла, Бунеб, Амугу, Гомис, Ламбурд (Тинкрес, 90).

Огоҳлантиришлар: Oсаве (45+5), Браннер (48), Буабре (71), Ҳарчуи (90+6), Кабар (90+9).

Четлатиш: Oсаве (69).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг