Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФИФА ножўя ҳаракати учун Испания футболи раҳбарини дисквалификация қилди

ФИФА ножўя ҳаракати учун Испания футболи раҳбарини дисквалификация қилди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) тартиб-интизом қўмитаси Испания Қироллиги футбол федерацияси раҳбари Луис Рубиалесни 2023 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоа аъзосини ўпиб олгани учун лавозимидан четлатди. Бу ҳақда ФИФА сайтида хабар берилди.

Дисквалификация муддати 90 кун. У 26 августдан кучга киради ва амалдорга нисбатан интизомий иш қўзғатилгунга қадар давом этади. Шунингдек, у бўса олган футболчи Хенивер Эрмосога яқинлашиши ҳам тақиқланган.

24 август куни ФИФА Рубиалесга турнирдаги воқеа туфайли интизомий иш очган эди. Кейинроқ испаниялик собиқ футболчи Ана Ромеро уни федерацияни тарк этишга ундаган.

Тақдирлаш маросимида Рубиалес Испания терма жамоаси сардори Эрмосога медал тақиб, футболчидан берухсат бўса олган. Бу оммавий ахборот воситалари ва испан сиёсатчиларининг танқидига сабаб бўлди. Жанжалдан кейин Рубиалес узр сўради ва буни ёмон ниятсиз қилганини айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг