Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Файзуллаев ва Ҳусановнинг нархи ошди

Файзуллаев ва Ҳусановнинг нархи ошди

«Transfermarkt» портали Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубогида яхши иштирок этган футболчиларнинг нархини янгилади. Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси ўсишга эришди.

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг нархи 1 миллион еврога юқорилаб, 5 миллионга етди. «Ланс»  сафида ҳаракат қилаётган Абдуқодир Ҳусановнинг нархига 500 минг евро қўшилди ва 2 миллионга етди.

«Насаф» ҳимоячиси Зафармурод Абдураҳматовнинг нархи эса 500 минг еврога (+150 минг) етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг