Абдуқодир Ҳусанов Президентга «Манчестер Сити» либосини совға қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Наврўз тадбирларида қатнашгани ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Абдуқодир Ҳусанов 21 март куни «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилган Наврўз тантанасида қатнашди ва тадбирдан сўнг президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди. У давлат раҳбарига ўз имзоси туширилган «Манчестер Сити» либосини совға қилди.
Суратда кўриш мумкинки, учрашувда Абдуқодирга отаси Ҳикмат Ҳошимов ҳамроҳлик қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter