«Фахрим Байроғим» хештеги остида ўтказилаётган акцияда фаол иштирок этинг
Ҳар бир мамлакатни дунёга танитадиган асосий рамзларидан бири — бу унинг байроғидир. 1991 йил 18 ноябр куни мамлакатимиз байроғи расман қабул қилинди. Ўшандан бери дунёнинг кўплаб нуфузли мусобақалари, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ва Олимпия ўйинларида мустақил Ўзбекистон байроғи мағрур ҳилпираб келмоқда.
Бошқа соҳаларни камситмаган ҳолда айтиш керак, байроқ спортчилар учун жуда қадрли. Негаки улар спорт майдонига миллат шаънини улуғлаш, Ватан байроғини юқорига кўтариш учун тушадилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан жаҳон ареналарида юксак натижаларни қўлга киритиб келаётган бир гуруҳ спортчиларимиз «Давлат байроғи – фахрим, ғурурим!», «Давлат байроғи – менинг байроғим», «Байроқ – ҳурлик тимсоли, тинчлик рамзидир!», «Миллат байроғи – жондек азиз, нондек мўътабарсан», «Биз спортчилар байроғимизни жаҳон ареналарида юқорига кўтарамиз!» шиорлари остида амалга оширилаётган оммавий акцияда иштирок этишмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамюртларимизни #ФахримБайроғим хештеги остида ўтказилаётган мазкур акцияда фаол қатнашишга чорлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter