Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зоир Мирзаев хонадонларга Ўзбекистон байроғини ўрнатишда раҳбарлар намуна бўлиши кераклигини айтмоқда

Зоир Мирзаев хонадонларга Ўзбекистон байроғини ўрнатишда раҳбарлар намуна бўлиши кераклигини айтмоқда

23 декабрь куни Юқори Чирчиқ туманидаги «Astrum IT» академиясида Зоир Мирзаев ва сектор раҳбарлари вилоятдаги мавжуд шаҳар ва туманда истиқомат қилувчи ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Учрашувда вилоят ҳокими Ўзбекистон байроғини хонадонларга ўрнатиш ҳақида гапириб, давлат ташкилотида ишловчи, сиёсий фаол раҳбарлар бунда намуна кўрсатиши кераклигини айтган.

«Хабарингиз бор, Ўзбекистонда шу пайтгача давлат байроғини давлат муассасаси томидан бошқа жойга осиш мумкин эмасди. Тўғрими, хонадонларга осишга рухсат берилдими? Қайси етакчининг томида давлат байроғи осилган турибди? Қайси маҳалла раисининг ёки қайси вилоят ташкилоти раҳбари уйининг томида давлат байроғи осилган турибди?

Кечирасиз-ку, давлат сиёсати ичида юрган одам бу - ўрнак, бу шахсий намуна. Бошқа давлатларга борсангиз, балконларда минглаб байроқлар осилган турибди. Ким намуна кўрсатади? Бу ерга сиёсат ичида юрган, энг илғор қатлам йиғилган, келажак эгалари йиғилган», — дея Зоир Мирзаевдан иқтибос келтирган «Дарё» нашри.

Ҳоким сўнгги пайтларда бирор иш қилмоқчи бўлганларнинг пул беринг, дейиши авжга чиқаётганини таъкидлади.

Биз пул беринг, палон иш қилайлик, пул беринг пистон иш қилайлик дейишга роса ўргандик-да. Бепул ишни шундай қилингки, ишингизни кўрган одам шунча ташаббус қилибсан, яна ривожланиш учун нима қилиб берай деб, ўзи пул берадиган даражада ҳаракат қилсин», — деган вилоят ҳокими.

Ёшлар билан учрашувда маълумот берган Зоир Мирзаевга кўра, Тошкент вилояти аҳолисининг 50,02 фоизини ёшлар ташкил қилади.

Аввалроқ Ўзбекистон давлат байроғидан фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилиб:

  • байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;
  • байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарини нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;
  • халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш мумкинлиги белгиланганди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг