Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон байроғи дизайни ўзгариши кутилмоқда

Қирғизистон байроғи дизайни ўзгариши кутилмоқда

Қирғизистон байроғининг янги талқини

Фото: Қирғизистон парламенти

Қирғизистон парламенти қўмитаси республика байроғи дизайнидаги ўзгартиришни биринчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда Жўқорғу Кенеш сайтида хабар берилди.

Қабул қилинган ҳужжат давлат байроғи дизайнини қисман ўзгартиришни назарда тутади. Қонун лойиҳаси ташаббускорларидан бири, депутат Улан Примовнинг сўзларига кўра, ўзгаришдан сўнг байроқдаги тўлқинсимон нурлар «қуёш нурларини яққол эслатувчи» шаклга эга бўлади.

Қирғизистоннинг амалдаги давлат байроғи

Қирғизистон мустақилликка эришганидан сўнг мамлакатнинг амалдаги байроғини ишлаб чиқишда иштирок этган муаллифлар байроқнинг янги талқинини ишлаб чиқишга жалб қилингани айтилмоқда.

Айрим депутатлар ушбу масала бўйича референдум ўтказилишини илгари суришган, бироқ қонун лойиҳаси ташаббускорлари бундан 32 йил аввал давлат байроғи референдумда эмас, парламент томонидан тасдиқланганини эслатиб, уларнинг таклифини рад этишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг