«Эвертон» Бенитесни истеъфога чиқаради
Испаниялик мутахассис Рафаэл Бенитес тез орада Ливерпулнинг «Эвертон» клуби бош мураббийлигидан кетади, бу ҳақда журналист Николо Скира «Twitter»да ёзди.
«Эвертон» бошқаруви Бенистеснинг қўлига 2021 йил ёзида ишониб топширилганди. Унинг бошчилигида жамоа барча турнирларда 7 та ғалаба қозониб, 11 маротаба мағлубиятга учради ва 4 ўйинда дурангга эришди. Таниқли мутахассисдан бундай натижани кутишмагани аниқ.
АПЛда жамоа айни пайтда бор-йўғи 5 ғалаба билан турнир жадвалининг 15-поғонасига тушиб кетган.
P.S.: бир неча дақиқа аввал «Эвертон» жамоаси расмий сайти Рафаэл Бенитеснинг истеъфога чиқарилганини эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter