Янги Раньери эртаги: бу гал Ливерпулда бошланди
Англиянинг «Лестер» жамоасини чемпионга айлантирган Клаудио Раньери ўзидан кейин «Раньери эртаги» деган номни қолдирган эди. Бугун ушбу ибора қайта туғилгандек гўё.
Англия премьер лигасининг 9-туридан ўрин олган «Эвертон» ва «Уотфорд» ўртасидаги шиддатли ўйин ҳозиргина якунига етди. Бу ўйин бошқа вақт бўлганда унчалик аҳамиятга арзимас эди, аммо...
Клаудио Раньери 2021 йил 4 октябр куни айнан «Уотфорд» жамоасида бош мураббий сифатида иш бошлади. ФИФА кунларидан кейин унинг илк ўйини ўз уйида «Ливерпул»га қарши кечди ва жавобсиз 5 та гол билан мағлуб бўлди. Бу Раньерининг «Уотфорд»даги илк ўйини ва мағлубияти эди.
Аслида «Уотфорд» мусобақада аутсайдерлар қаторига яқин жойда бораётганди. Яъни уларнинг ўйини, натижаси у қадар ҳам қизиқарли эмас, балки уларга рақиб бўлган жамоаларнинг натижаларини турнир жадвалида кузатиш қизиқарлироқ эди.
Масалан, бугунги «Эвертон»га қарши ўйинда ҳам. Мазкур ўйинда кўпчилик Раньерини эсига ҳам олмади, аксинча мерсисайдликларнинг натижасини кутиб, мусобақа жадвалида нечанчи ўринга кўтарилиб олишини ҳисоблаш билан овора эди. Агар ғалаба қозонса, бир кунга бўлса-да, кучли тўртликка кирарди.
Аммо янги «Уотфорд» ва янги Раньери бунга йўл қўймади. Улар нафақат ажойиб камбек қилишди, балки ҳисобни йирик кўринишга-да олиб келишди. Яъни клуб ва Раньери АПЛга қайтганини ҳаммага эслатиб қўйди.
АПЛ, 9-тур
«Эвертон» - «Уотфорд» 2:5 (1:1)
Голлар: Дэвис, 3 (1:0). Кинг, 13 (1:1). Ришарлисон, 63 (2:1). Куцка, 78 (2:2). Кинг, 80 (2:3). Кинг, 86 (2:4). Деннис, 90+1 (2:5).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter