AIBA конгресси бошланди. Ғофур Раҳимов президентликка асосий даъвогар
Бугун, 2 ноябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Халқаро бокс ассоциациясининг (AIBA) 2018 йилги конгресси бошланди.
Ушбу мажлисда AIBA президенти ҳамда беш йўналиш бўйича вице-президентлар сайланади. Сайланган номзодларнинг ваколат муддати 4 йилни ташкил этади.
AIBA президентлигига ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов ҳамда қозоғистонлик Серик Конакбаев номзод саналишади.
«Спорт» канали шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидовнинг Москвадан хабар қилишича, бугун AIBA президентлигига номзодларнинг чиқишлари тингланмоқда. Сайловлар эса эртага, 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter