Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элнур, Миразизбек ва Баҳодир финалга чиқди

Элнур, Миразизбек ва Баҳодир финалга чиқди

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Токио-2020 лицензион турнирида уч боксчимиз финалга чиқди. Эртага улар олтин медал учун жанг олиб боришади.

-57 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Миразизбек Мирзаҳалилов финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Серик Темиржановга қарши баҳс олиб борди. Кескин ва муросасиз кечган беллашувда фарғоналик боксчимиз ўз устунлигини амалда яна бир бор кўрсатиб берди ва мусобақанинг финалига йўл олди.

Турнирда энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган боксчимиз Баҳодир Жалолов (+91 кг) ярим финал жангини ўтказди. Ҳиндистонлик Кумар Сатиш билан рўбарў келган вакилимиз 3 раунд давомида кучли зарбалари билан рақибидан устун эканлигини яққол кўрсатиб берди.

Шу тариқа лицензион турнирда Элнур Абдураимов, Миразизбек Мирзахалилов ва Баҳодир Жалолов эртага олтин медаль учун рингга кўтарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг