Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи қимматлашди

Элдор Шомуродовнинг трансфер нархи қимматлашди

Германиянинг Transfermarkt портали бугун, 15 октябрь куни футболчиларнинг янги трансфер баҳоларини эълон қилди. Бу ҳақда «Трибуна» хабар берди.

Унга кўра, сўнгги икки йил давомида Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси бўлиб турган Элдор Шомуродовнинг трансфер қиймати кескин ошган. Ўтган мавсум «Женоа» сафидаги муваффақиятли ўйинларидан кейин ўзбекистонлик форварднинг трансфер баҳоси 5 миллион евродан 7 миллион еврога кўтарилганди. «Рома» сафидаги муваффақиятли стартдан кейин эса Шомуродовнинг трансфер баҳоси портал томонидан бир бараварга – 7 миллион евродан 14 миллион еврога кўтарилган.

У бу борада «Рома»нинг энг қиммат футболчилари орасида 12-ўриндан жой олиб, Крис Смоллинг (12 млн евро), Руи Патрисиу (10 млн евро), Стефан Эл-Шаарави (7 млн евро) сингари ўйинчиларни ортда қолдирган. Римликлар сафидаги энг қиммат ўйинчилар учлигидан эса Лоренцо Пеллегрини (45 млн евро), Никола Дзаньола (45 млн евро) ва Тэмми Абраҳам (38 млн евро) жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ёзги трансфер ойнасида «Женоа»дан 17 миллион евро трансфер пули эвазига «Рома» сафига қўшилган эди. Элдор А Серияда 6 ўйинда майдонга тушиб, 2та ассистга муаллифлик қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг