Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг кекса футболчиси ҳали кетмоқчи эмас

Дунёнинг энг кекса футболчиси ҳали кетмоқчи эмас

56 ёшли япониялик футболчи Казуёши Миура Португалиянинг «Оливейренсе» клуби билан шартномасини келаси мавсум охиригача узайтирди. Фахрий футболчи яна бир йил катта спортда қолмоқчи.

Португалия чемпионатининг иккинчи лигасида қатнашаётган «Оливейренсе» жамоаси таниқли футболчи билан 2024 йилнинг ёзига қадар янги шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Япон фахрийси 2023 йилнинг феврал ойидан буён Португалия клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У жаҳон футболидаги энг кекса профессионал футболчи. Бу йил унинг узоқ спорт фаолиятидаги 38-мавсуми бўлади.

Казуёши Миура футбол оламида «Қирол Казу» номи билан танилган. У «Иокогама» клубида ҳужумчи бўлган, ҳозирда Португалиянинг «Оливейренсе» жамоасига ижарага берилган. У 1993 йилда Осиёда йилнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган биринчи япониялик футболчидир. Миура 1992 йилги Осиё кубогида ғолиб чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг