Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доминикан Республикасида 23 февраль «Кураш куни» деб эълон қилинди

Доминикан Республикасида 23 февраль «Кураш куни» деб эълон қилинди

IKA матбуот хизмати

Доминикан Республикасида энди ҳар йили 23 февраль Кураш миллий куни сифатида нишонланадиган бўлди. Бу ҳақда Халқаро кураш ассосиацияси (IKA) матбуот хизмати «Xabar.uz»га хабар қилди.

«Жанубий Америкада ҳақиқий маънода курашқон томирига айланган миллий федерациядир. Федерация раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳар йили мунтазам тарзда мамлакат чемпионатлари, қитъа биринчиликлари юқори даражада ўтказиб келинмоқда. Хусусан, 2005 йил ёшлар ўртасида V жаҳон чемпионатига Доминикан Республикаси мезбонлик қилгани кураш мухлислари ёдида.

Ушбу мамлакат 2015 йил Панамерика кураш конфедерациясига аъзо федерациялар иштирокида «Кураш ойлиги» ўтказилишининг ташаббускори бўлган. 2018 йилдан бошлаб 23 февраль Доминикан Республикасида Кураш миллий куни сифатида нишонланадиган бўлди. Доминикан ҳукумати қўллаб–қувватлаши ва мамлакат кураш федерацияси ижроия қўмитаси қарори билан 23 февраль куни кураш бўйича кўргазмали чиқишлар, ҳакамлик семинарлари, ўқув машғулотлари, турли танловлар ва кураш спорти тарғиботига бағишланган бошқа кўплаб тадбирлар ўтказилиши белгиланди», — дейилади хабарномада.

Кураш миллий куни спортчиларимиз, мураббийларимиз, ҳакамларимиз ва бошқа мутахассислар томонидан бетакрор кайфият ва муҳитда нишонланади. Бу тадбирга мамлакатимиз пойтахти Санто-Доминго шаҳри, шунингдек, Азуа, Перавия, Сан-Кристобаль, Сан-Педро-де-Макорис, Монте-Плата, Ла-Вега, Сан-Хуан, Дуарте, Санчес-Рамирес ва бошқа провинцияларда катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ишонамизки, Кураш миллий куни Доминикан Республикасида кураш оммавийлигини янада оширишга хизмат қилади.

Исраил Карабало,

Доминикан кураш федерацияси президенти

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг