Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диёр Имомхўжаев: «Мураббий шогирдининг ёшини кичрайтиришдан манфаатдор»

Диёр Имомхўжаев: «Мураббий шогирдининг ёшини кичрайтиришдан манфаатдор»

Хабар берганимиздек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Фото: «Xabar.uz»

Унда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев болалар футболидаги ҳолат билан боғлиқ маълумот бериб ўтди.

— Болалар футболида муаммо анча катта. Энг ёмони – ёшни кичрайтириш билан боғлиқ. Биз бунга қарши ҳуқуқ тартибот органлари билан биргаликда кураш олиб боришни режалаштиряпмиз, — деди Диёр Имомхўжаев. — Болалар футболини ривожлантириш учун Испаниядан, Сербиядан мутахассислар келди. Биз яна бошқа футбол мактабларини ҳам ўргандик. Масалан, Бельгия. Ҳозир Европада Германия ва Осиёда Япония йўли.

Болалар футболи учун ФИФА томонидан ишлаб чиқилган аниқ тизим бор. Яъни, профессионал футболчи клубини алмаштирган тақдирда, уни болаликдан тарбиялаган мураббийга ҳар сафарги трансфердан улуш бўлади. Бизда бу тизим йиллар давомида ишламай келмоқда. Мақсадимиз – бу тизимни ўзбек футболига ҳам тадбиқ этиш.

Ҳозир мураббий шогирдининг ёшини кичрайтириб, бирор мусобақада ғолиб чиқишдан манфаатдор. У профессионал футболда қай даражада ўйнаб кетиши эса иккинчи даражали. Агар ФИФА тизимини йўлга қўя олсак, мураббий шогирдини ёшини кичрайтиришдан эмас, балки уни профессионал футболчи қилиб тарбиялашни кўпроқ ўйлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг