Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диёр Имомхўжаев ПФЛ бош директори этиб тасдиқланди

Диёр Имомхўжаев ПФЛ бош директори этиб тасдиқланди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг янги сайланган таркибдаги илк йиғилиши ўтказилди. Унда ЎФА президенти киритган тақдимномага асосан Диёр Имомхўжаев номзоди ташкилот бош директори лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Собиқ футбол шарҳловчиси 2020 йилнинг 25 майидан бери ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.

Эндиликда Диёр Имомхўжаев 4 йил муддатга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори сифатида фаолият юритади.

Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Одил Аҳмедов Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси аъзолигига тасдиқланиб, ЎФА вице-президенти лавозимига тайинланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг