Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диего Симеоне «Атлетико» фақат ғалаба қозонишига ишонади

Диего Симеоне «Атлетико» фақат ғалаба қозонишига ишонади

Фото: «Reuters»

Испания чемпионатининг учта туридан сўнг «Атлетико Мадрид» ҳисобида уч ўйинда 3 та ғалаба бор. Тўққиз очко жамғарган ҳолда «матрасчилар» Ла Лига турнир жадвалида ишончли пешқадамлик қилмоқда. Энг яқин таъқибчи — Бильбаонинг «Атлетик» жамоаси, ундан кейин «Севилья» турибди.

Диего Симеоненинг «Эйбар» билан ўйиндан кўнгли тўлган ва кейинги мусобақаларга умид ва ишонч билан қарамоқда. Бош мураббий «Атлетико» маҳаллий чемпионатда ва халқаро аренада мағлубиятга учрамаслик учун етарлича кучайганига ишонмоқда.

«Биз яна ва яна ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Янги кишиларга ҳам катта масъулият қўйилган, биз жамоага ишонамиз, фақат ғалабага интиламиз. 3:2 ҳисобида ғалаба қозонаётганингизда хатолар юз беради. Энг муҳими — зарбадан сўнг тикланиш. Дастлабки 20 дақиқадан сўнг биз ўзимизга кела бошладик», — испан мураббийи сўзларидан иқтибос келтиради «Marca».

«Атлетико»нинг бу йил ёздаги энг қиммат трансфери Жоау Феликсга жуда катта умид боғлашган ва ҳозирча «матрасчиларнинг» янги еттинчи рақам соҳиби ўзининг баҳосини ҳам, танлаган рақамини ҳам тўлиқ оқламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг