Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода халқаро кураш турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

Бухорода халқаро кураш турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Бухоро вилояти марказидаги «Бухоро» спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган I халқаро турнирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда халқаро кураш ассоциацияси раҳбари Комил Юсупов, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, спортчи ва мураббийлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов турнир иштирокчиларини қутлади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бухоро вилоят ҳокимлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон кураш федерацияси, халқаро кураш ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ўтказилаётган турнирга Афғонистон, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Голландия, Португалия, Гонконг, Ҳиндистон, Эрон каби 20 га яқин мамлакатларнинг энг кучли полвонлари ташриф буюришди.

Бугун, 9-июн куни старт оладиган беллашувларда эркаклар 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг.гача ва 100 кгдан юқори вазн тоифаларида, аёллар 52, 63 ва 78 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга тушади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада ўз вазн тоифаларида 1-ўринни қўлга киритган полвонлар 3000 АҚШ доллари, 2 ўрин соҳиблари 2000 АҚШ доллари ҳамда 3-ўринга сазовор бўлган полвонлар эса 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан ҳам тақдирланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг