Бундеслига ўйинлари майнинг иккинчи ярмидан давом эттирилади
Германия канцлери Ангела Меркел Бундеслига май ойининг иккинчи ярмидан ўз ўйинларини давом эттиришини маълум қилди.
Канцлер бунинг учун барча келишилган ва синалган қоидалар бажарилиши шартлигини таъкидлади.
Бу ерда гап ўйинларни томошабинларсиз стадионларда ўтказиш ва футболчиларни мунтазам коронавирус тестидан ўтказиб бориш ҳақида кетяпти.
Германия кучли беш чемпионат орасида коронавирус туфайли тўхтаб қолган футбол ўйинларини биринчи бўлиб бошлашга яқин турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter