Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун ҳал қилувчи баҳс: Ўзбекистоннинг ЖЧдаги тақдири маълум бўлади

Бугун ҳал қилувчи баҳс: Ўзбекистоннинг ЖЧдаги тақдири маълум бўлади

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Гватемалага қарши ўйин ўтказади.

Учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида Муҳаммад Маъруф (Миср) ишлайди. Унга қанотларда Закариё Бринси (Марокаш) ва Аббос Акрам (Жазоир) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Боу Абдулазизга (Мавритания) топширилган.

Шунингдек, ВАРда Амр Эл Шинави (Миср) ва Ҳамза Эл Фариқ (Марокаш) фаолият юритади.

Ўзбекистон — Гватемала ўртасидаги учрашув бугун, 27 майга ўтар кечаси соат 02:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, ёшларимиз жаҳон чемпионатини мезбонларга қарши мағлубият билан бошлаганди, иккинчи турда эса Янги Зеландия билан қийин дурангга эришди.

Ўз ҳисобида бир очкога эга терма жамоамиз бугун имкон қадар йирикроқ ҳисобда ғалаба қозониши керак бўлади. Шунда кейинги босқичга чиқиш имконияти бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг