Бразилиялик футбол юлдузи ЖЧ-2018ни ўтказиб юборади
Бразилия футбол федерацияси ПСЖ ҳимоячиси Дани Алвеснинг жароҳати жиддий экани ва унинг Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да иштирок эта олмаслигини тасдиқлади. Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати «Твиттер»да маълум қилди.
34 ёшли футболчи «Ле Арбье»га (2:0) қарши бўлиб ўтган Франция кубоги финалида жароҳат олган эди. Маълум қилинишича, Алвес камида ярим йил майдонга туша олмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter