Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бойсун баҳори»нинг энг зўр полвонига «Нексия-Равон» берилди

«Бойсун баҳори»нинг энг зўр полвонига «Нексия-Равон» берилди

Фото: ЎзА

Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган «Бойсун баҳори» очиқ фольклор фестивали доирасида арқон тортиш, варрак сайли, хўроз, қўчқорлар жанги, кураш каби қизиқарли халқ ўйинлари ташкил этилди.

ЎзА хабарига кўра, миллий қадрият ва анъаналаримиз ўз аксини кенг намоён этган кураш мусобақасида мамлакатимизнинг турли ҳудудлари ва қўшни давлатлардан келган етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган полвонлар кенг майдонда ўзаро куч синашди. Кучи, чаққон ва эпчиллиги билан рақибларидан устун келган полвонлар турли совринлар билан тақдирланди.

Энг сара, кучли полвонлар баҳсида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида яшайдиган Самижон Убайдуллаев мутлоқ ғолиб бўлди ва фестивалнинг олий соврини «Нексия-Равон» енгил автомашинасини қўлга киритди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг