Беларусь чемпионатини титратаётган Жасур Яхшибоев жамоасини ўзгартирди
Жорий йилдан эътиборан Беларусь чемпионатида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ўз жамоасини ўзгартирди. Асли трансфер ҳуқуқи «Пахтакор» клубига тегишли бўлган ҳамюртимиз аввалига ижара асосида «Энергетик-БГУ» клуби сафида ўйнади.
Клуб таркибида Жасур Яхшибоев ички чемпионат доирасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол киритиб, 3 бор шерикларига самарали узатмани амалга оширди. Ёрқин дебютдан сўнг футболчимизга бир қатор кучли клублардан жиддий таклифлар туша бошлади. Яхшибоев улар орасидан айнан Беларусь чемпионатида иштирок этаётган «Шахтёр» клубини танлади.
Ҳозирда 16 турдан сўнг 30 очко тўплаб турнир пешқадами бўлиб турган ушбу клуб мавсум якунида чемпионликни асосий мақсад қилган. Шу боисдан бу йўлда жорий йилги чемпионатнинг энг яхши футболчиси бўлиб турган Жасур Яхшибоевнинг хизматларига таянишга қарор қилишди.
Футболчимизга янги клуби сафида янги марраларни заб этишида ва бу билан Европанинг энг кучли чемпионатлари клубларининг назарига тушишида омад тилаб қоламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter