Яхшибоев «Реал»га гол урди ва Мадриддан сенсацион натижа билан қайтди! (видео)
Чемпионлар Лигаси 2-турида Молдованинг «Шериф» клуби Мадридда «Реал»ни доғда қолдириб қайтди.
Биринчи бўлимда ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев бош зарбаси билан Куртуа дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи бўлимда Карим Бензема мувозанатни тиклаган бўлса, ўйин охирида Себастьян Тилль «Шериф»га тарихий ғалабани тақдим этди.
ЕЧЛ. 2-тур. D гуруҳи
Реал — Шериф 1:2
28 сентябрь, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: Бензема (65, пенальти) — Яхшибоев (25), Тилль (89).
Реал – Куртуа, Начо (Родриго, 66), Алаба, Милитао, Мигель (Кроос, 66), Каземиро (Модрич, 66), Вальверде, Камавинга, Бензема, Азар (Йович, 66), Винисиус.
Шериф – Атанасиадис, Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано, Коловос (Николов, 90+2), Тилль, Аддо, Траоре, Кастаньеда (Жульен, 78), Яхшибоев (Бруно, 57).
Огоҳлантиришлар: Арболеда (17), Каземиро (39), Аддо (45), Дуланто (46), Йович (81), Тилль (90).
Шундай қилиб, Жасур Мадридда гол урган биринчи ўзбекистонликка айланди.
«Шериф» 6 очко билан яккапешқадамга айланди. 3 очкога эга «Реал» 2-ўринда. «Интер» ва «Шахтёр» ҳисобида 1 очкодан мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter