Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бекмурод 2 карра Олимпиада совриндорини иппонга туширди

Бекмурод 2 карра Олимпиада совриндорини иппонга туширди

Дзюдочимиз Бекмурод Олтибоевнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштироки давом этади. Бу гал ҳамюртимиз икки карра Олимпия ўйинлари совриндорини мағлуб этди.

Нидерландиялик Хенк Гролга қарши кечган беллашувда вакилимиз бу гал рақибини ярим дақиқага ҳам олиб бормади. Олтибоев яна ўша тиззада ўтириб, рақибини устидан ошириб ташлаш усули билан иппон қўлга киритди.

Бу ғалаба унга чорак финал эшигини очди. Энди у ярим финал учун Рио-2016 чемпиони, чехиялик Лукаш Крпалек билан рўбарў келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг