«Барселона»нинг 21 ёшли ҳужумчиси биринчи голини ургач, Ламборжини сотиб олди
«Барcелона» ҳужумчиси Франциско Тринкао эксклюзив Lamborghini Huracan EVO спорткарини сотиб олди. Бу ҳақда JM Automocion автодилери «Instagram»да хабар берди.
Минимал конфигурацияли автомобиль нархи 250 минг евродан (302 минг доллар) бошланади. Дилер 21 ёшли футболчига харид учун миннатдорчилик билдириб, унга машинадан завқ олишини тилади.
7 февраль Тринкао футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 22-турида «Бетис»га қарши ўйиннинг (2:3) сўнгги дақиқаларида «Барcелона»га ғалаба келтирган голни киритишга муваффақ бўлди. Бу португалияликнинг кўк анорранглилар жамоасининг асосий таркибидаги биринчи голи ҳисобланади.
«Барселона» ҳисобида 43 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Каталонияликлар етакчи «Aтлетико»дан саккиз очко ортда қолишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter