Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Куман мулоқотни тўхтатишга мажбур бўлди (фото)

Куман мулоқотни тўхтатишга мажбур бўлди (фото)

«Барcелона» бош мураббийи Роналд Куман матбуот анжуманини муддатидан олдин якунлади.

Саволларга жавоб бераётганда мутахассиснинг бурнидан қон кетди. Қон кетиши тўхтамагач, у журналистлар билан мулоқотни тўхтатишга мажбур бўлди.

Бу вақтда Куман клубдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб бериб, «Барселона» устози доимо катта босим остида эканлигини таъкидлаган эди.

Куманда бундай ҳолатни биринчи марта содир бўлаётгани йўқ, аввалроқ ҳам матбуот анжумани пайтида унинг бурнидан қон кетган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг