Месси учун балки сўнгги «Класико». Ғалаба – чемпионликка яқинлаштиради
Испания чемпионатида «Барселона» кетма-кет олтита ўйинда ғалаба қозонди. Куман Ла Лиганинг 19 учрашувида мағлубиятга учрамади, бу ажойиб серия. «Реал Мадрид» чемпионатда нисбатан ёмонроқ ҳаракат қилмоқда – мағлубиятсиз ўйинлар сони тўққизта (январда «Леванте»га ўз уйида ютқизган) ва ғалабалар серияси ҳам қисқароқ – атиги учта баҳс.
Чемпионлар Лигасини эрта тарк этиш «Барcелона»нинг янгиланган таркиби кайфиятига катта таъсир кўрсатмади. Тўғри, Куман ва Месси учун ғалабалар осон қўлга киритилган эмас, феврал ойида «Кадис»га қарши дурангни ҳисобга олмаганда (улар биринчи турда ҳам мағлуб бўлишган, айнан шундан сўнг муваффақиятли серия бошланган) ва кейинги олтита ғалаба аввал йўқотилган ишончни қайтариш учун арзирли сабаб ҳисобланади.
Ҳимоя ҳолати
«Реал»да кадрлар муаммоси мавжуд. Рамос, Карвахал ва Варан асосий ҳимоячиларнинг тўртдан уч қисми «Ливерпул»га қарши ўйнай олишмади. Серхио ва Даниэл жароҳат олишган (гарчи иккинчиси қайтишга яқин бўлса ҳам), Рафаэл эса коронавирус билан касалланган.
Сўнгги этти учрашувнинг фақат биттасида Куртуа гол ўтказиб юбормади – «Эйбар»га қарши. Аммо шунда ҳам белгиялик тўртта сейвни амалга оширди.
«Барселона» чемпионатда сўнгги етти ўйиндан тўрттасини «қуруқ» ўтказди. Аммо мавсум давомида деярли фарқ йўқ: «Реал Мадрид» 23та, «Барселона» эса 24 та гол ўтказиб юборган.
Куман Пике ўрнига Де Йонг билан учта марказий ҳимоячи тактикасини синовдан ўтказди. Зидан эса Начо ва Милитао жуфтлигини синаб олди. Айрим хатоларга қарамасдан ҳимояда яхши ўйнашди.
Ўзаро ўйинлар
Ўзаро расмий ўйинларда «Реал»да 97 ғалаба, «Барселона»да эса 96 та. 52 учрашув дуранг билан якун топган. 21-асрда каталонияликлар орасидаги фарқни минимал даражага келтиришди, ҳатто ўтиб ҳам кетишганди. Аммо Зидан кетма-кет икки марта ғалаба қозонди ва умумий устунликни қайтарди.
Ҳужум кўрсаткичлари
Голлар борасида «Барселона» рақибидан сезиларли даражада олдинда – 17 та гол. «Реал» анъанага кўра камроқ уради.
Шуниси эътиборлики, Месси 23 та аниқ зарба билан каталонияликлар голларининг 34 фоизини киритган бўлса, бу – Бенземада 18 та гол билан «қаймоқранглилар»нинг 35 фоизлик натажасини қайд этган. Оддий қилиб айтганда, ҳар учинчи гол уларга тегишли.
Куманда Гризманн ва Дембеле ҳам бор, аммо Зидан учун Каримнинг ёнида бундай голеадор шериклари йўқ. Ла Лигадаги голлари сони бўйича иккинчи ўрин ярим ҳимоячи – Каземирога тегишли (5 та гол). Учинчи ўринда доим ҳам асосийда ўйнамайдиганган Асенсио – 4 та гол.
Вазиятлардан фойдаланиш
Нима учун «Барcелона» ва «Реал Мадрид» ҳали ҳам буюк жамоалар эканини тушунтиришга ҳожат йўқ. Умумий ҳолатидан қатъи назар, майдонда ювилир пас бера оладиган Кроос ёки вазиятни бир уринишда ҳал қила оладиган Месси каби маҳорат эгалари бор.
Демак, бугун ҳисобни вазиятдан фойдалана олиш даражаси белгилайди.
Зарбалар сони борасида «Барселона» кутилганидек олдинда. Аниқ зарбалар борасида ҳам каталонияликларнинг устунлиги бор – ҳар бир учрашувга 2,1 марта.
Каталонияликлар голлар миқдори жиҳатидан олдинда, аммо аниқ амалга ошириш ҳақида гап кетганда, рақибларнинг кўрсаткичи тенг келади.
Ғалаба жамоаларни чемпионликка яқинлаштиради
Айни пайтдаги турнир жадвалидаги ҳолат Ла Лига чемпионлиги учун кураш қизғин кечаётганини кўрсатмоқда. Биргина ғалаба уч етакчининг ўринларини ўзгартириб юборади.
Агар каталонияликлар уч очкони қўлга киритса, «Атлетико»дан ўтиб кетишади. Эртага Симеонени еврокубокларга чиқиш имкониятини йўқотмаган «Бетис»га қарши қийин баҳс кутмоқда.
Зидан жамоаси тажриба эвазига азалий рақибининг анча олдинга илгарилаб кетишига қаршилик кўрсатади, Месси эса эҳтимол ўзининг сўнгги Класикосида Куман бошчилигидаги янгиланган «Барселона»га клуб «планка»сини кўрсатиб кетади.
P.S. Учрашув бугун, 10 апрель куни Тошкент вақти билан 23:59да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter