«Lamborghini»нинг картон модели 10 минг долларга сотилди
Блогер Дэвид Жонс «Lamborghini»нинг картондан тайёрланган моделини ясаб, уни 10,420 долларга сотди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.
Таъкидланишича блогер маблағларнинг барчасини «Starship» болалар касалхонасидаги хайрия ишларига сарфлаган.
Блогернинг сўзларига кўра, унинг ўзи 14 ёшида ушбу касалхонада саратон касаллиги билан даволанган.
Жонс «Lamborghini»ни Интернетда топилган қоғоз модели асосида ишлаб чиқарган ва шунчаки уни 5,6 марта катталаштирган.
Автомобилнинг эни 1,65 метр ва узунлиги 3,78 метрни ташкил этади.
«Улар энг яхши одамлар. Менга чин дилдан ғамхўрлик қилишган. Маблағларни нимага сарфлашни ўйлаганимда миямга шундан бошқа фикр келмади», — дейди Жонс.
Машинанинг қоғоздан ясалган моделини яратиш учун Жонс икки ярим ҳафта вақт сарфлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter