«Барселона» янги мураббий топди
Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Роналд Куман «Барселона»ни бошқаришга яқин турибди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Каталония клуби ва 57 ёшли мутахассис ўртасидаги музокаралар муваффақиятли якунланиш арафасида.
Куман «Барселона» билан 2 йиллик шартнома имзолайди.
Роналд Куман ўз вақтида Йохан Кройф бошқарувида «кўк-анорранглилар»нинг сардори бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона»нинг амалдаги бош мураббийи Кике Сетьен «Бавария»дан учралган қақшатқич мағлубият (2:8)дан сўнг кўп ўтмай истеъфога чиқарилгани маълум бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter