Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» собиқ сардори вафот этди

«Барселона» собиқ сардори вафот этди

«Барселона» афсонавий футболчиси, клуб сардори Хосеп Мария Фусте 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Барселона»нинг собиқ сардори Фусте 1958 йилдан 1972 йилгача каталонияликлар сафида ўйнаган.

Бу даврда у 406 ўйин ўтказиб, 117 та гол урган. «Барселона»даги 12 йиллик фаолияти давомида у уч марта Қирол кубогини ютган ва икки марта УЕФA кубоги/Ярмаркалар кубогини ютган.

Шунингдек, Фусте Испания терма жамоаси билан 1964 йилги Европа чемпиони бўлган.

Фусте 1972 йилда Барселонани тарк этган. У «Геркулес» учун бир мавсум ўйнади, шундан сўнг у спорт карьерасини якунлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг