«Барселона» собиқ юлдузи қамоқда очлик эълон қилди
«Барселона» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес рафиқаси Жоана Санс футболчи билан ажрашишини эълон қилганидан кейин қамоқда очлик эълон қилди, деб хабар бермоқда Suatro нашри.
Футболчи овқатланишни бутунлай тўхтатган ва турмуш ўртоғининг қароридан хавотир билдирган. У камерадан чиқмаятпи, ҳеч ким билан кўришни, гаплашишни истамаяпти, дея ёзади нашр.
Санс ва Алвес икки йиллик муносабатлардан кейин 2017 йилда турмуш қуришганди. Эр-хотиннинг фарзандлари йўқ.
Алвес 12 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Жабрланувчи товон пулидан бош тортган ва спортчига фақат қамоқ жазоси берилишини истайди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 30 декабрь куни аёл киши Барселона шаҳридаги тунги клубларидан бирида Алвес уни зўрлагани ҳақида ариза билан мурожаат қилган ва шу сабаб қамоққа олинганди.
Суд спортчи адвокатларининг уни озод қилиш ҳақидаги аризасини рад этди. Шундай қилиб, Алвес судгача қамоқда қолади. Ҳозирча суд санаси эълон қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter