Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона»нинг собиқ юлдузи 4,5 йилга қамалди

«Барселона»нинг собиқ юлдузи 4,5 йилга қамалди

Испаниянинг Барселона шаҳри суди «Барселона» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дани Алвесни жинсий зўравонликда айблаб, 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Айбланган жиноят тури бўйича бразилияликка 12 йиллик қамоқ жазоси хавф солаётган эди. Прокурорлар судда тўққиз йил сўради, суд эса жазо муддатини шу вақтнинг ярми билан чеклашга қарор қилди.

Алвеснинг ҳимоячилари ҳукм устидан Каталония Олий судига шикоят қилиши мумкин. Агар апелляция рад этилса, унинг вакиллари Испания Олий судига ариза билан мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади.

Алвес 2022 йилнинг 31 декабрида Барселонадаги тунги клубларнинг бирида қизни зўрлаганликда айбланиб, 2023 йилнинг 20 январидан бери ҳибсда сақланаётган эди.

Алвес «Севилья», «Барселона», Туриннинг «Ювентус» ва «Пари Сен-Жермен» клубларида ўйнаган. Футболчи Бразилия терма жамоаси сафида 126 та ўйин ўтказган, икки карра Америка кубоги ва Конфедерациялар кубоги ғолиби бўлган, 2020 йилги Токиодаги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг