Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дани Алвес қамоқдан чиққач баёнот берди

Дани Алвес қамоқдан чиққач баёнот берди

Бразилия терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» жамоаси собиқ ҳимоячиси Дани Алвес қамоқдан чиққанидан кейин ҳамма нарсага мослашаётганини айтди, деб хабар беради  El Periodico.

 «Қамоқхонадаги ҳаётми? Қаерда бўлмасин, мен омон қоламан. Мен ҳамма нарсага мослашаман, чунки одамни жой эмас, одам яшаётган жойини ўзгартира олади. Ҳозир ўзимни яхши ва хотиржам ҳис қиляпман», - дейди Алвес.

25 март куни Алвес қамоқдан озод қилинди. У гаров пули тўлашдан ташқари, ҳимоячиси орқали ўзининг иккита паспортини, Бразилия ва Испания ҳужжатини топширди. Футболчи мамлакатни тарк эта олмайди. У ҳафтада бир марта судга мурожаат қилиши керак.

Алвес охирги 14 ой давомида қамоқда эди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 22 февралида Бразилия терма жамоаси ва «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес зўрлашда айбланиб, 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг