«Барселона» Мартинес харидидан воз кечиши мумкин — «Marca»
«Marca» нашрига маълум бўлишича, «Барселона» клуби раҳбарияти Италиянинг «Интер» клуби форварди Лаутаро Мартинесни сотиб олиш қароридан қайтиши мумкин. Бу ҳақда нашрга ишончли манбаси хабар берган.
Пандемия оқибатида юзага келган молиявий танглик катанлонияликларнинг режасини чиппакка чиқариши мумкин, дейди манба. «Барселона» клуби жорий ой охирига бориб пандемия оқибатида кўрадиган зарар миқдори 150 миллион еврога етиши кутилмоқда.
Илгариги хабарларимизда «Барселона» футболчилари иккинчи маротаба маошлари қисқартирилишига қарши чиқишганини ёзгандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter