Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Барселона» клуби «Ювентус»нинг номдор футболчисини сотиб олди

 «Барселона» клуби «Ювентус»нинг номдор футболчисини сотиб олди

Каталониянинг «Барселона» клуби «Ювентус» ярим ҳимоячиси Миралем Пьянични харид қилганини расман эълон қилди.

Босниялик 30 ёшли футболчи учун «кўк-анорранглилар» 60 миллион евро тўлайди. Агар футболчи каталонияликлар сафида муваффақият қозонса, яна 5 миллион евро ўтказиб берилади.

Пьянич «Барселона» билан 4 йиллик шартнома имзолади. Унинг товон пули 400 миллион евро этиб белгиланди. Миралем жорий мавсум якунланганидан кейин «Барселона» сафига келиб қўшилади.

«Барселона», шунингдек, ўз футболчиси Артур Мелонинг «Ювентус»га ўтганини ҳам эълон қилди. Хабарларга кўра, футболчи туринликларга 75 миллион еврога тушган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг