«Барса» собиқ футболчисининг ўғли Суперлигада ўйнайди
Термизнинг «Сурхон» футбол клуби испан ҳужумчиси Манел билан шартнома имзолаган. У сурхон жамоасига эркин агент сифатида ўтган.
Клуб вице-президенти Жаҳонгир Усмонов келишув ҳақида бошқа маълумотларни очиқламаган. Манелга 17-рақамли либос тақдим этилган.
Маълумотларга кўра, 30 ёшли Манел «Сурхон» таркибидаги 4-испан футболчиси бўлади: дарвозабон Хави Хименес ва икки ҳимоячи Серхио Родригес, Луисми Кезади. Шунингдек, клуб раҳбарияти таркибида ҳам испанлар кўп: спорт директори Хуан Мануэл Баррозо, таҳлилчи Хонатан Ломас, бош мураббий Анхел Лопес.
Манел Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ футболчиси Манолонинг ўғли ҳисобланади. 80-йилларда Маноло Испания чемпиони ва УЕФА кубок эгалари кубоги соҳиби бўлган. Отасидан фарқли равишда Манел Испаниянинг 2 ва 3-лигаларида тўп тепган. Унинг Transfermarkt бўйича нархи 400 минг евро.
«Сурхон» жамоаси айни пайтда Суперлигада қолиш учун курашмоқда. 11 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, 9-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter