Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Аякс»да янги бош мураббий тайинланди

«Аякс»да янги бош мураббий тайинланди

Фото: «Спорт-Экспресс»

Алфред Схройдер — «Аякс»нинг янги бош мураббийи. Бу ҳақда Амстердам жамоасининг расмий сайти хабар берди.

Нидерландиялик 49 ёшли мутахассис билан бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд икки йиллик шартнома имзоланган.

Хабарингиз бор, шу пайтгача «Аякс»ни бошқарган Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед» билан 2025 йил ёзигача шартнома имзолаган.

Алфред Схройдер (Схрёдер) — нидерландиялик собиқ футболчи ва мураббий. «Фейеноорд» мактабидан чиққан. Фақат Голландия чемпионатида («Фейеноорд», «Твенте», Витесс» ва бошқалар»), яримҳимоячи амплуасида тўп сурган.

Мураббийлик фаолияти бир текис кечмаган: кўп йиллар бош мураббийларга қарашиб юрган (жумладан, «Барселона»да Куманнинг, «Аякс»да Тен Хагнинг ёрдамчиси). Бош мураббий сифатида «Твенте» (Нидерландия) ва «Ҳоффенҳайм» (Германия)да ишлаган, 2022 йилдан «Брюгге» (Бельгия)ни бошқариб келаётганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг