«Аякс» футболчисига ўғрилар жароҳат етказишди
«Аякс» (Нидерландия) футболчиси, сербиялик Душан Тадич уйига ўғриликка тушган шахсларга қаршилик кўрсатиш пайти жароҳат олди.
Воқеа июл ойи охирларида юз берган. Амстердамдаги уйига келган Тадич мотоциклчилар шлемларини кийиб олган икки номаълум шахс унинг хонадонига киришга уринаётганининг устидан чиқиб қолади. Ўртада жанжал юзагача келади, Тадич бир нечта жойидан шилинган ва кесилган жароҳатлар олган.
Ўғрилар билан муштлашувда орттирган жароҳатлари серб футболчисининг жамоа машғулотларида қатнашишига халақит бермади. Нидерландия полицияси ўғриларни қидирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter