Аршавин фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди
36 ёшли россиялик форвард Андрей Аршавин яқин келажакда фаолиятини якунлаши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
«Менимча, фаолиятим якунига оз қолди», деган Аршавин «Kazakh TV» эфирида.
Шунингдек, у футболни тарк этиш нияти йўқлигини ҳам айтган.
«Футбол — ҳаётимдаги севимли машғулотим. Мен футболда қолишни истардим. Ким сифатида? Буни ҳаёт кўрсатади», деди у.
Аршавин 29 май куни 37 ёшга тўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter