«Арсенал»нинг яна «кетмони учмади» ёхуд бош мураббийнинг ўйиндан кейинги фикрлари
Лондоннинг «Арсенал» клуби беқарор ўйин кўрсатишда давом этмоқда: бу сафар «тўпчи»лар премьер-лига доирасида ўтказилган ўйинда «Суонси»га 1:3 ҳисобида ютқазди. Жамоа бош мураббийи Арсен Венгер ушбу учрашувдан кейин клубнинг ўйинини танқид қилиб чиқди. Мураббийнинг фикрлари клуб расмий сайтида берилган.
«Ҳа, «Суонси» шиддатли ўйинда ғалаба қозонди, ўйиндаги бурилиш биз 1:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда содир бўлди. Ўйин тизгинини уларга топшириб қўйдик. Айниқса, ҳисоб тенглашгач, рақибнинг руҳияти кўтарилиб кетди. Биз мавсум давомида 14 учрашувда мағлубиятни ғалабага айлантира олдик, аммо «Суонси» бунга йўл қўймади.
Бугун ҳеч нарса билан ўзимизни оқлай олмаймиз. Албатта, мағлубиятга нималарнидир сабаб қилиб келтириш мумкин... Бу жуда осон... Сиз рақибингиз шижоатга тўлиб кетганда нима дейишингизни билмай қоласиз. Аммо бизнинг ҳолатда бундай кескин ўйинларда ютқазмаслигимиз керак эди».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter